Умумий майдони 155 гектар майдонга тенг мазкур боғ қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, жами лойиҳа қиймати қарийиб 130 миллион долларни ташкил этади. Айни пайтгача бу масканда дам олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилиб, турли аттракцион ўйинлар, манзарали дарахт ва кўчатлар экилиб, соф экологик муҳит юзага келтирилди. Қолаверса, ажиб хиёбон Наманганда туризм салоҳиятини юксалтириш билан бир қаторда вилоятга сайёҳлар оқимини кўпайишига ҳам хизмат қилмоқда.

Муҳими шундаки, “Афсоналар водийси” боғи сўлим ва хушманзара бўлиб, шаҳар микроиқлими учун муҳим аҳамият касб этади.

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов боғда амалга оширилган ишлар билан танишиб, Экопартия томонидан ташкил этилган дарахт экиш акциясида иштирок этди. "Яшиллар" томонидан боғ ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.