«Наманганда энг катта масала сув, канализация эди. На пул бор эди, на имконият. Норинда кечаси бориб йиғилиш қилганман. Оғир шароит эди. Ҳар  сафар Наманганга келганимда иймони - эътиқоди мустаҳкам халқни кўраман.

Наманганга бир қамчи, қолган вилоятларга 11 қамчи дердим. Пахта бажарилмас, ғалла азоб эди. Чунки манфаат йўқ эди. Попда терилган пахта қаерга кетарди, Бош вазир бўлиб менам билмасдим» - деди Шавкат Мирзиёев.