Қайд этиилишича, пропан нархларини барқарорлаштиришга қаратилган чоралар натижасида биржада ўртача нархлар 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмгача ёки 18 фоизга пасайди.
2025 йил ноябрь декабрь ойлари ва жорий йилнинг январь ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик мақсадида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш аломатлари юзасидан 92 импорт қилувчи корхоналарга иш қўзғатилди.
Хусусан:
- Қорақалпоғистон Республикасида — 5 та,
- Андижон -7 та,
- Бухоро- 3 та,
- Фарғона — 13 та,
- Наманган — 4 та,
- Қашқадарё- 5 та,
- Самарқанд -17 та,
- Сирдарё — 4 та,
- Тошкент шаҳри — 21 та,
- Тошкент вилоят — 1 та,
- Хоразм вилоятларида — 12 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда монополияга қарши иш қўзғатилди.
Чакана нархларни асоссиз ошиб кетмаслик бўйича ёқилғи қуйиш шохобчаларда доимий мониторинг амалга оширилмоқда.