Хусусан, қишлоқ шифокорлик пунктига “УАЗ” русумли йўлтанламас тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди.

Пском оилавий шифокорлик пункти 2 та маҳаллага Пском МФЙ (Пском қишлоғи) Дадабоев МФЙ (Тепар, Такаёнғоқ, Уринғоч қишлоқлари) фуқароларига хизмат кўрсатиб келади.

Пском МФЙда 156 та хонадон, Дадабоевда 183 та хонадон мавжуд бўлиб, 2453 нафар аҳоли яшайди. Уларда болалар, туғруқ ёшидаги аёллар, 2-гуруҳ ногиронлари, болаликдан туғма ногиронлар ҳам бор. Уларга доимий равишда Пском оилавий шифокорлик пунктида тиббий ёрдам кўрсатилади.

Вилоят раҳбари қишлоқ шифокорлик пункти шароитларини ўрганиб, барча тиббиёт ходимларига тоғ шароитида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатаётганлиги учун ташаккур билдирар экан, Пском оилавий шифокорлик пункитининг “Такаёнғоқ” шоҳобчасига ҳам тез тиббий ёрдам машинаси ажратилишини билдирган эди.

Масъуллар мазкур шоҳобчага ажратилган тез ёрдам машинасини етказиб беришди.