Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди, деб хабар беради report.az.
“Биз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича таклифларга қўшиламиз, бироқ бу тўхташ узоқ муддатли тинчликка олиб келиши ва инқирознинг дастлабки сабабларини бартараф этиши кераклигидан келиб чиқамиз”, деди Путин Россия-Беларусь олий даражадаги музокаралари якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Унинг фикрича, Украинада ўт очишни тўхтатиш ғояси тўғри, аммо “муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар бор”.