Ўзбек хонликлари даврида заргарлар кумушдан кўпроқ фойдаланганлар. Олтин қимматлиги сабаб камроқ ишлатилган, аммо тилла суви билан зарҳаллаш кенг тарқалган эди.
Қимматбаҳо буюмларни сотиб ололмайдиганлар учун заргарлар турли хил найрангларни ўйлаб топишган.
Улар оддий шиша ва тошлардан шундай ҳашаматли тақинчоқларни яратишганки, ташқи кўринишидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган буюмлардан деярли фарқ қилмаган.
Хуллас тилла суви берилган мис ва кумуш тақинчоқлар анча ҳамёнбоп бўлган.
Қизил, яшил ва кўк рангли шишалар эса ёқут, зумрад, феруза ва бошқа қимматбаҳо тошлар ўрнига ишлатилган.
Айниқса ХIХ асрнинг охирида машҳур феруза ўрнига хира кўк шишадан фойдаланиш сезиларли даражада ошди.