Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи барча каналлар, анҳорлар ва шунга ўхшаш бошқа сув ҳавзаларида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва туман бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, Миробод ва Шайхотоҳур туман ФВБ ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув ва Салар, Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи Анҳор каналларида аҳоли чўмилиши мумкин бўлган жойларга «Чўмилиш тақиқланади» тақиқловчи белгилари ўрнатилган. Ушбу ҳудудларда назорат кучайтирилган.

Аввал Хоразмнинг Хонқа туманидаги Шовот каналида 19 ёшли йигит сувда чўкиб вафот этгани хабар қилинганди.

2019 йил май ойида чўмилиш мавсуми бошланмай туриб, сувда чўкиб ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошиб кетганди.