Бундай танлов бир қарашда аҳамиятсиз, оддий туюлиши мумкин. Масалан дейлик, одатдагидан кўра эртароқ қаҳва ичиш, қовурилган картошка ўрнига пюре истеъмол қилиш, ёки умуман гўшт емаслик каби қийинроқ танлов бўлиши мумкин, деб ёзади vokrugsveta.ru.

Ҳозирда қандли диабет, ҳаддан зиёд семириб кетиш каби касалликлар нотўғри овқатланишдан юзага келадиган метаболик бузилиш билан боғлиқ. Диетологлар саломатликни яхшилаш учун озиқ-овқат маҳсулотларини танлаш борасида тавсияларни ушбу омилларга кўра тадқиқот олиб боришди.

“Nature” журнали кейинги бир неча йил давомида диетология соҳасидаги энг қизиқарли ва ва муҳим тадқиқот натижаларини ҳавола этди.

Дунё бўйича миллионлар кишилар учун кун бир финжон иссиқ қаҳва ичишдан бошланади. Умуман олганда, қаҳва ва саломатлик ўртасидаги боғлиқлик тўлиқ ўрганилмаган, бу кўпроқ кунига уч финжондан кўп қаҳва истеъмол қилишга тегишли.

Тадқиқотчилар қаҳва соғлиққа қанчалик таъсир кўрсатишини ўрганишди. Олимлар АҚШда 40 минг 725 нафар ёши катталар ўртасида саломатлик ҳолати ва овқатланиш борасида миллий тадқиқот ҳақидаги батафсил маълумотлардан фойдаланишди. Аниқланишича, иштирокчиларнинг учдан бир қисми асосан ёки фақат тушлик вақтигача, уларнинг бешдан бир қисмидан камроғи эса кун давомида қаҳва ичишар экан. Қолган иштирокчилар умуман қаҳва ичишмаслигини айтишган. 

Ёши, жинси, сигарет чекиш-чекмаслиги, уйқу тартиби, қандли диабет ва қон босими каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда, тадқиқотчилар фақат эрталаб истеъмол қилиш (ҳатто қаҳвани умуман рад этишдан ҳам кўра) – энг яхши вариант деган хулосани билдиришган.  

Тушгача қаҳва ичадиган одамларда турли сабаблар билан ўлим хавфи – умуман қаҳва истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 16 фоизга, юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфи эса 31 фоизга паст экан.

Олимлар тахминига кўра, кунинг иккинчи ярмида ёки кечқурун қаҳва истеъмол қилиш уйқу, моддалар алмашиши каби ички биологик жараёнларга салбий таъсир кўрсатар экан. Бунда организмнинг мелатонин гармон ишлаб чиқариши сусайиб, қон босими ва юрак-қон томир хасталиклари хавфини ошириши эҳтимоли ошади.

Бироқ, кун давомида қаҳва ичадиганларда турли сабаблар билан ўлим ҳолати ва юрак қон-томир ҳасталиклардан ўлим хавфи умуман қаҳва ичмайдиганлар билан бир хил чиқди. На эрталабки, на кун давомидаги қаҳва истеъмоли саратон туфайли ўлим хавфига жиддий таъсир кўрсатмаслигини билдирди.