Ёнғин натижасида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига катта зарар етган, деб хабар қилмоқда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.
Бошқарма ахборот хизматининг ёзишича, ёнғиннинг келиб-чиқиш сабаби, ёнғиндан ўрмон хўжалиги қанча талофат кўргани борасида кейинроқ тўлиқ маълумот берилади.