Юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида тезкор штаб тузилиб, «Қамчиқ» МҚЁҚБ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ махсус авария-тиклаш бригадаси ва муҳандислик техникалари билан йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, электр таянч устуни, ҳамда йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қуриш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, автомобиль йўлида сел, тошқин оқибатларини бартараф этиш ва ёғингарчилик сувларини беталофат ўтказиб юбориш мақсадида, сув ўтказиш иншоотларини ва кюветларни тозалаш тадбирлари олиб борилди. Довон ҳудудида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда, деб ёзади ФВВ ахборот хизмати.