Маълумотларга кўра, "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Chacman" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган.
Оқибатда йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилиб, транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.