Мурожаатнома ўтиб бораётган йил давомида амалга оширилган ишлар шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Бу йилги Мурожаатнома ўзига хос даврга тўғри келди. Умуман олганда, жамики инсоният синовли даврни бошдан кечирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлиллари пандемия хавфи номаълум муддатгача сақланиб қолиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Барчамизга аёнки, пандемиядан кейин дунёнинг ижтимоий-иқтисодий, бундан ташқари сиёсий кўриниши ҳам қайсидир маънода ўзгариши табиий.

Мурожаатномада, эпидемиологик вазият мураккаб бўлсада жонажон юритимизда давом этаётган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шартлиги айтиб ўтилди.

Мана шу мураккаб вазиятда Ҳукуматга бир ой муддатда ана шу устувор йўналишлар ва вазифалар бўйича кенг жамоатчилигимиз томонидан билдирилган таклифлар, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, 2021 йил учун мўлжалланган Давлат дастурини ҳамда Ўзбекистоннинг пандемиядан кейинги тараққиёт дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари Президентимиз, келаётган йилда олдимизда турган катта сиёсий жараён – Президентлик сайловлари тўғрисида тўхталиб,  Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини; сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича тизимли ўқитиш кераклигини; ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттириш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлаб, кутилаётган сайлов кампаниясида барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этади, деб ишонч билдирди.

Мурожатномада якунланиб бораётган 2020 йилда амалга оширган ислоҳотларимиз натижалари, жорий йил давлат дастури ижроси, ушбу йилда эришган ютуқларимиз ва албатта йўл қўйган камчиликларимиз, ислоҳотларни чуқурлаштиришга, юртимизни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга, халқ муаммоларига ечим бериш, камбағалликни қисқартириш, ички ва ташқи сиёсатга доир масалалар, яқин қўшничилик муносаьатлари асосий йўналишлар этиб белгиланди.

 Шунингдек, инсоният тарихига ўзининг оғир давр эканлиги билан кираётган 2020 йилда 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг беш устувор йўналишларида назарда тутилган масалалар юзасидан кўплаб таклифлар билдирилди.

         Бундан ташқари, коррупцияга қарши муросасиз курашиш чораларини кучайтириш долзарб масала эканлиги;

  • Хусусий олий таълим муассаларига ҳам давлат буюртмаси бериш йўлга қўйилиши;
  • Монополияга қарши курашни аниқ белгилаш, автомобил саноатида рақобитчиларни кўпайтириш;
  • Давлат харидларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида, парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш;
  • Иқтисодиётнинг локомотиви ҳисобланган банкларни транформациясини жадаллаштириш, баъзи банкларни хусусийлаштириш каби масаларига тўхталиб ўтилди.

Сўнг сўз ўрнида айтиш мумкинки, дунё халқлари учун мураккаб даврда мурожаатномада санаб ўтилган ўта муҳим вазифаларни амалга оширишда асосий талаб давлат ва жамият институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш, бу жараёнда қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмасдан, олдинга, фақат олдинга қараб одимлаб, натижадорлик ва сифатни оширишдан иборат.

ПЎЛАТ ҚОБИЛОВ,

Тошкент давлат юридик университети

Ихтисослаштирилган филиали

ўқитувчиси