5 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида «кўп болали оила» тушунчасига аниқ мезонлар белгиланмагани давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан турлича фойдаланиш ҳолатларига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида амалиётда ҳуқуқ нормаларини қўллашда ижтимоий адолат принципларининг бузилишига олиб келаётгани муҳокама қилинди.
Ҳозирда «кўп болали оила» тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, 5та қонунда қўлланилиб, уларда бу тушунчаларга турли талқинлар берилган.
Эндиликда мазкур қонун билан Оила кодексига «кўп болали оила» тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.
Унга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.
Изоҳланишича, мазкур қонун давлат ҳимоясига муҳтож кўп болали оилаларга ижтимоий адолат принципи асосида имтиёзлар берилишига, жумладан, турар-жой, ер ажратиш, солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор имтиёзлардан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос яратади.