“Карамнинг барча турида флавоноидлар ва сульфорафан моддаси мавжуд. Улар қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, сульфорафан организмда яллиғланиш жараёнини камайтиради ҳамда онкологик касалликлар ривожланишидан ҳимоялайди”, дейди  мутахассис.

Бу борада яна бир фойдали маҳсулот олма. У бу жиҳатдан қиммат турадиган мевалардан қолишмайди. Олма қонда микроциркуляцияни ва моддалар алмашинувини яхшилайдиган кварцетин — табиий биокимёвий моддага бой.  

“Учинчи маҳсулот — петрушка. Ўсимлик фолий кислотасига эга. У ҳужайраларни янгиланишига таъсир кўрсатади. Бу эса қариш жараёнларини секинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга”, дейди шифокор.

Петрушка таркибида К витамини ҳам мавжуд. Бу қон-томир деворларига кальцийнинг йиғилиб қолишига тўсқинлик қилиб, атеросклероз юзага келишига йўл қўймайди, дейилади iz.ru сайтида.