Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, талабгорларнинг аризалари ўрганилиб, 11 992 нафар талабгорга тавсиянома берилди, 558 нафар талабгорнинг аризаси рад этилди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан бўлган 50 668 нафар талабгор хотин-қизлардан ҳам аризалар келиб тушган.
Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан мазкур аризалар кўриб чиқилиб, 38 702 нафар талабгорга тавсиянома бериш ҳамда 11 668 нафар талабгорнинг аризасини рад этиш тўғрисидаги баённомалар тегишли қарорлар билан расмийлаштирилиб, электрон шаклда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этилди.
Мазкур ҳужжатлар асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли буйруғи билан 38 702 нафар талабгорларга тавсиянома берилди.
Ҳозирда талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги хабар юборилган.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги базасига киритилади.