Унга кўра, Жаҳон банки томонидан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан жами 95 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини ажратиш маъқулланмоқда.

Лойиҳа мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришни кўзда тутади.

Солиқ кодексига мувофиқ, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ажратилган қарз маблағлари (қарзлар) ҳисобига юридик шахслар томонидан харид қилинган  товарлар (хизматларни) қўшилган қиймат солиғидан ва ҳудудга олиб кирилган товарлар акциз солиғидан озод этилиши белгиланмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг улуши
жами 11,75 млн. АҚШ долларини жумладан, 6,88 млн. АҚШ доллари миқдоридаги солиқ имтиёзлари ва 4,87 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион давр мобайнидаги Республика бюджетидан амалга ошириладиган тўловларни ташкил этилиши инобатга олинган.

Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредитидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи вазирликлар ҳисобланади.

Қарор лойиҳаси жорий йилнинг 22 май кунига қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Рауф Нуруллаев