Автовокзалда йўловчиларни тушириш ва автобусларга чиқариш майдончалари, енгил машиналар учун автостоянка, тунги ёритиш чироқлари, ўриндиқлар ҳамда 2 та стелла ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўконлари, автовокзалга кириб чиқишда назорат ўтказиш пунктлари ташкил этилади. 

Ҳозирда автовокзал олдидаги бинолар фасад қисмини таъмирлаш, 200 метр пиёдалар йўлакчаси қуриш, 120 метр жойга лотоклар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари мавжуд эски трансформатор демонтаж қилиб олиниб, янги трансформатор ўрнатилмоқда.