Қаршида экология бошқармаси норозилигига қарамасдан дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Қарши давлат университетининг 6 нафар масъул ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди.
Ушбу ҳолатда табиатга 285 млн. сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.