Ташриф давомида олий таълим муассасасидаги таълим сифати, илмий салоҳият ва бугунги кунда масофавий олиб борилаётган ўқув жараёни билан танишилди.
Ўрганув жараёнида ютуқлар ва тажрибаларни кенг оммалаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур тавсия ва таклифлар берилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари Қарши давлат университетининг Педагогика институтида ташкил этилган ахборот-ресурс маркази, IT парк, ўқув бинолари, яқинда капитал таъмирланган 160 ўринли талабалар тураржойи ҳамда 2022-2023 ўқув йилида бунёд этилиши кутилаётган 300 ўринли замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди.