Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилди.
Бундан ташқари Қарши шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия қарорига асосан шаҳарда 3 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.
4 августдан бошлаб сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) фаолиятларини давом эттиришларига рухсат этилади;
шунингдек, эпедимиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари юмшатилиб борилади ҳамда буюм бозорлари, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат этилади.