Маълум бўлишича, у 1983 йилда туғилган фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижарага берилган 35 сотих давлат захирасидаги ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув давомида ушбу маблағ шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига берилиши кераклиги аниқланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, мутахассис ҳам пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.