Тадбирда иштирок этаётган Зойир Мирзаев "темир дафтар"га тушган, шунингдек, вилоят ҳокимига онлайн мурожаат қилган 17 нафар беморнинг клапанпротезлаш, окклюдер имплантацияси, коронарография стентлаш, аортакоронар шунтлаш сингари мураккаб операцияларини амалга ошириш учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан тиббиёт марказига 495 миллион 500 минг сўм тақдим қилди.

—  Жуда хурсандман, — дейди 53 ёшли косонлик Шоира Мўминова. — Моддий томонлама қийинчилик сабаб сурункали юрак ревматик касаллигидан анча йиллардан азоб чекиб келмоқда эдим. Ҳокимлик операция учун 35 миллион сўм ажратди. Бу каби саховат тадбири улуғ Рамазон ойида оила аъзоларим учун ҳам қувончли воқеа бўлди.