Ушбу мослама бошқарма биносига киришда ўрнатилди. Мазкур «QR-book» китоб жавони фойдаланиш учун қулай бўлиб, жаҳон ва ўзбек адабиётининг 150 дан зиёд дурдона асари электрон ва аудио шаклини ўзида жамлаган.
Фойдаланувчи ўзи танлаган китобнинг электрон ё аудио нусхасини «QR-kod» орқали смартфонига юклаб олиши кифоя.
Нафақат бошқарма ходимлари, балки бу ерга келувчилар ҳам электрон китоб жавонидан фойдаланиш имконига эга.
Ушбу янгиликни қўллашдан мақсад китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, бунинг учун шароит яратишдан иборат.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмат