Мулоқотда 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш давлат дастурига асосан архив иши ва иш юритишнинг норматив ва услубий базасини такомиллаштириш, архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ишларини фаоллаштириш, орқали архив ахборотларидан фойдаланувчилар сонини кенгайтириш, архив хизматларини босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини ташкил этиш, архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда инфратузилмасини янада модернизация қилиш, архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этишда билимли ёшларимиз ҳаракат қилишлари кераклиги таъкидланди.
Бунинг учун ёшлар ўз устида ишлашлари, ўқишлари, хорижий тилларни ўрганиши, малака ошириш ва стажировка учун чет эллардаги архивлар билан мулоқот қилишларини кераклигига тўхталди. Ҳозирда Агентлик томонидан ўрта махсус маълумотли кадрларни Ўзбекистон Миллий университетида “архившунослик” мутахассислиги бўйича махсус сиртдан ўқитиш йўлга қўйилганлиги маълумот сифатида етказилди.
Республикамиз архивларида сақланаётган ноёб архив ҳужжатлари сақланмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти, Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.