Мусобақа аввалида Шодиёр бахши томонидан куйланган куй-қўшиқлар улоқ-кўпкарига ўзгача хуш кайфият олиб кирди.
Мусобақа давомида моҳир чавандозлар бизга аждодлардан-авлодларга мерос бўлиб ўтиб келаётган миллий анъаналаримиз бўлган от спортининг янги турлари бўйича ўз маҳоратини намоён этди.
Шиддатли ва қизғин беллашувлар остида кечган ушбу беллашув барчага бирдек хуш кайфият улашиб, иштирокчи ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад юртимизда Қорабайир зотли отларнинг турини кўпайтириш ҳамда ушбу спорт турини ривожлантиришдан иборатдир.
Беллашув якунида ғолиб чавандозлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.