Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани Назартепа МФЙ «Назартепа» қишлоғида яшовчи фуқаро Чўлиев Музаффар Абдираимовичнинг «Индорама Агро» МЧЖ ХК томонидан Касби тумани Назартепа МФЙдаги Наврўз ҳудудида ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтлар техника ёрдамида илдизлари билан кўчириб ўтказилганлиги тўғрисида» келиб тушган мурожаати инспекторлар томонидан бориб ўрганилди, дея хабар беради вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.
Ўрганиш давомида «Индорама Агро» МЧЖ ХК томонидан жами 560 (беш юз олтмиш) туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирганлиги оқибатида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати аниқланган.
Ноқонуний, рухсатсиз ҳамда дарахтларни кўчириш тартиб-қоидаларига амал қилинмасдан кўчирилганлиги оқибатида етказилган зарари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сонли қарори 4-иловасига асосан ҳисобланганда Табиатга, ўсимлик дунёсига 2 824 495 000 (икки миллиард саккиз юз йигирма тўрт минг тўрт юз тўқсон беш минг) сўмни ташкил этади.
Табиатга этказилган зарарни ундириш учун ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжаттлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.