Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи 26 ёшли Р.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) билан қидирув эълон қилинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниш мақсадида у ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимида юрган.

Патруль-пост хизмати ходимларида унинг ҳаракатлари шубҳа уйғотган ва текширув жараёнида шахси аниқланган. Шунда унинг қидирувда экани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур шахс қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.