Қарши шаҳрига 17 та “ИСУЗУ” русумли махсус чиқинди ташиш техникалари олиб келиниб, “Қашқадарё экотранс” МЧЖга топширилди. Автомашиналар Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида имтиёзли харид қилинган, деб ёзмоқда расмий манба.

Махсус техникаларни жамиятга тантанали топшириш тадбирида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, тегишли мутасаддилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Автомашиналар юртимиз бўйлаб 30 июлдан 30 августгача ўтказилаётган “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида топширилиши ҳам рамзий маънога эга экани таъкидланиб, махсус техникалар шаҳарнинг тозалиги, ободлигига хизмат қилади.