Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктирган.
Маълум бўлишича, у давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.