Вилоятда ҳаво ҳарорати 42–44°С даражагача кўтарилиши оқибатида асфальтбетон қопламаси ҳарорати 70–75°С гача етиб, қопламанинг юк кўтариш қобилияти пасаяди. Натижада оғир юк автомобиллари ҳаракати таъсирида йўл қопламасида ғилдирак излари, деформация ва бошқа техник нуқсонлар юзага келиши мумкин.

Йўллар яроқсиз ҳолга келиши ва турли деформацияларга учрашининг олдини олиш мақсадида Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи барча умумий фойдаланишдаги йўлларда оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.