Яқинда ушбу тиббий ускуна ёрдамида илк жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.
— Марказимизга келтирилаётган бу каби замонавий тиббий ускуналар аҳолига қулайлик, шифокорларимизга эса ўз маҳоратларини намоён этиши учун янги имкониятлар яратмоқда, — дейди марказ бош шифокори Тўлқин РАСУЛОВ. — Келажакда шифо масканимизда бошқа мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳам йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил марказнинг умумий хирургия, урология, проктология, қон-томир хирургияси, йирингли хирургия, травматология бўлимларига операцион столлар, операцион лампалар ва коагулятор, шунингдек, физиотерапия бўлими учун физиотерапевтик аппаратлар харид қилинди.
Урология, нейрохирургия, пульмонология, аллергология, нефрология, гастроэнтерология ва гематология бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу бўлимларнинг минтақавий филиаллари ташкил этилди.
Шу билан бирга, 18 ўринли реабилитация бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Нидерландияда ишлаб чиқарилган 1 миллион евро қийматига тенг замонавий МРТ ускунаси олиб келиб ўрнатилди.
Бунинг натижасида муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.