Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати вазият масъуллар томонидан тезкор ўрганилганини маълум қилди.
Аниқланишича, хабарда таъкидланган маълумотлар асоссиз бўлиб чиқди.
"2023 йил 11 октябрь куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд.
200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат асло кузатилмаган (суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда). Аёллар ва чақалоқларнинг бирон нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган.
Ҳомиладор ва туққан аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмади.
Маълумотда қайд этилган Бухоро вилоятидан тайинланган раҳбар тўғрисидаги ахборот ҳам умуман нотўғри. Бугунги кунда Марказга шу муассасада 20 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Шодиев Бобоназар раҳбарлик қилмоқда, дейилади баёнотда.