Ўтказилган рейд тадбирларида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг "Дуоб" ўрмон бўлими ҳудудида жами 6 туп арча дарахти кесилганлиги аниқланди. Натижада табиатга 41 миллион 400 минг сўм зараретказилган. 

Ҳолат юзасидан "Дуоб" ўрмон бўлими масъул қўриқчиси Р.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 4-қисми билан, яъни ўзига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 

Шунингдек, қолган айбдорларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлар Деҳқонобод туман ИИБГА юборилди.