“Yutong” компанияси замонавий автобус ва микроавтобус ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи саналади. 

Маълумки, вилоятда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспорти қамровини ошириш кўзда тутилган. Мавжуд йўналишларга автобус ва микроавтобус жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнга тадбиркорлик субъектлари кенг жалб этилади. 

Музокараларда ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. 

Айни пайтда вилоят ҳудудларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш учун қарийб 800 дона автобусга эҳтиёж борлиги аниқланган.