Жорий йил охирида Қатарда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Кеча унда иштирок этадиган 31 жамоа номи маълум бўлди.
Қатардаги “Аҳмад бин Али” стадионида ўтган Австралия – Перу баҳсининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пеналтилар сериясида эса австраликлар 5:4 ҳисобида ғолиб чиқишди. “Кенгурулар” чемпионатнинг D гуруҳида Франция, Дания ва Тунис билан баҳс олиб боришади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун Коста-Рика ва Янги Зеландия жамоалари Қатар-2022нинг сўнгги йўлланмаси учун майдонга тушади.