Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 август ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 458 042 та бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 454 975 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони:
Тошкент шаҳри – 94 031 та;
Тошкент вилояти – 43 810 та;
Фарғона вилояти – 39 351 та;
Самарқанд вилояти – 38 433 та;
Андижон вилояти – 34 994 та;
Қашқадарё вилояти – 30 901 та.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари сони қуйидагича тақсимланган:
савдода – 149 693 та;
саноатда – 89 795 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 45 727 та;
қурилишда – 43 828 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича:
хизматларда – 32 434та.