Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати мамлакатимиз ҳудудларидаги мулк эгалари ҳақида қизиқарли маълумот тайёрлади. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрь ҳолати бўйича республикадаги жами объектлар сони 8 092 590 тани ташкил этади.
Шундан, кўчмас мулклари энг кўп бўлган эркак мулкдорлар Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг сони — 694 822 нафар. Сирдарё вилоятида эса 144 500 та мулк эркакларга тегишли бўлиб, улар ҳозирча рўйхатнинг сўнгида турибди.
Мулкдор аёлларнинг энг кўпи пойтахтимиз Тошкент шаҳрида экан. Кейинги ўринларда Тошкент ва Фарғона вилоятлари, сўнггида эса Сирдарё вилоятини кўришимиз мумкин.