2021 йилнинг 1 май ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 439 927 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 91 738 тани (20,9 фоиз) ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Тошкент шаҳри – 12 909 та;

Фарғона вилояти – 11 190 та;

Қашқадарё вилояти – 9 768 та;

Сурхондарё вилояти – 7 307 та;

Наманган вилояти – 7 286 та.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

савдода – 35 387 та;

саноатда – 16 334 та;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 8 003 та;

қурилишда – 7 732 та;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 662 та.