Иқтисодий фаоллик барометри ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишини мунтазам равишда баҳолашга қаратилган бўлиб, фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида фаол рақобат муҳитини шакллантириш имконини беради.

Иқтисодий фаоллик барометрини аниқлашда 12 та кўрсаткичдан иборат 3 та муҳим таркибий қисм, яъни ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, ташқи савдо фаоллигидан фойдаланилади.
Тадқиқот натижаларига кўра, 2021 йилда қуйидаги ҳудудларда  иқтисодий фаоллик нисбатан юқори бўлган
— Тошкент шаҳри;
—  Самарқанд;
— Наманган;
— Қашқадарё;
— Фарғона.

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида асосан ташқи савдо кўрсаткичи юқори бўлса, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тадбиркорлик катта натижани кўрсатган. 
Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг Иқтисодий фаоллик барометрида 2020 йилдагига нисбатан ижобий ўсиш кузатилган, дея хабар бермоқда UzDaily.uz интернет нашри.