“Бавария” – “Манчестер Сити” ва “Интер” – “Бенфика” баҳсидан сўнг икки ярим финалчи аниқланади.
Кечаги ўйинлар натижасида “Реал” ва “Милан” бу вазифани уддалаб бўлди.
Хўш, ЕЧЛ тарихида қайси жамоа энг кўп ярим финалга чиққан. Статистикага қарайдиган бўлсак, бу борада “Реал”га тенг келадиган жамоа йўқ. Мадридликлар 32 марта ярим финалчи бўлган. Иккинчи ўринда “Бавария”. Немислар бу маррани 20 бор ишғол этишган. Ундан кейинги ўринларда “Барселона” (16), “Милан” (13) ва “Манчестер Юнайтед” (12) боришмоқда.