Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 089 тани, шундан қўшма корхоналар 6 096 та ва хорижий корхоналар 6 993 тани ташкил этмоқда.
2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
Саноат – 4 136 та;
Савдо – 3 632 та;
Қурилиш – 1 087 та;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 716 та;
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 555 та;
Ахборот ва алоқа – 375 та;
Ташиш ва сақлаш – 334 та;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 204 та.