Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, қуйидагиларга мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйишда имтиёзлар белгиланган:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
  • кўп болали оилаларнинг болалари;
  • етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
  • «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
  • талабалар ва педагогларнинг болалари;
  • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Шунингдек, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар ҳам имтиёзли тарзда мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.