Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар, имом-хатиблар, фахрий домлалар ва маҳалла фаоллари иштирок этди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Тадбир аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, Муфтий яхши ният ва дуолар билан жоме масжид пойдеворига тамал тошини қўйди.
Масжид ўтган асрнинг 90-йилларида 500-600 кишига мўлжаллаб қурилган. Маҳаллада аҳоли сонининг ортгани боис маҳалла фаоллари ва мутасаддилар билан келишган ҳолда масжидни қайтадан қурилмоқда. Бузиш ишларини ўтган йилнин августида бошлаган бўлса, масжид келгуси йил охирларида ишга тушиши кўзда тутилмоқда.
Масжид миллий меъморчилик йўналишида қурилаётган бўлиб, 6000 намозхонга мўлжалланмоқда. Аҳолига қулай бўлиши учун замонавий қурилиш ашёларию жиҳозлардан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда.
Келгусида масжидда кенг ва ёруғ хонақоҳ, аёллар учун алоҳида намозхона, таҳоратхона, 35 метрли минора, кутубхона, алоҳида мажлислар зали, сартарошхона, автотураргоҳ, китоб дўкони ва шу каби бир қатор қулайликларга эга мажмуа барпо этилади.