Ушбу битим Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ижрочи директори Элзод Рахманов ва «Ипотека банк» АТИБ томонидан Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Ботировлар томонидан имзоланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Келишув доирасида Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмаган ҳолда 5 йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратишни йўлга қўяди.
Ушбу кредит маблағлари аҳолининг энергия ресурсларига тобора ошиб бораётган талабини қондиришга ва атроф муҳитга зарарли газлар ажралишини камайтиришга хизмат қилади.