Тошкент вилоятининг Қибрай туманида юк автомобили ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса Қибрай тумани “Ахиллик” МФЙ Чароғон кўчасида юз берган. Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Г.М. “MAN” русумли юк автомобилида харакатланиб кетаётган вақтида транспорт воситасининг кабинасида ёнғин чиққан. Шундан сўнг ҳайдовчи автомашинани тўхтатган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Автомобилининг кабинаси тўлиқ, юкхонаси қисман ёниб зарарланган.
Холат юзасида Қибрай тумани ФВВ ЁХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.