Бошланғич синф ўқитувчиси "Varkey Foundation" халқаро ташкилоти билан мамлакатимизда илк бор ҳамкорликда ташкил этилган “Ustoz – 2020” миллий мукофоти танловида  "Бошланғич таълим фидокор устози" номинациясида  ғолиб бўлди. Унга 30 миллион сўм мукофот берилди.   

Шунингдек, Улдан Хужамиярова Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган “Global Teacher Prize 2021” халқаро форумига ҳам бир ҳафталик йўлланмани қўлга киритди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра,  Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирокчилар 1 миллион АҚШ доллари учун танловда иштирок этишади.