Ушбу Низомга мувофиқ 5 та қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензиялар “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилди.

Навоий вилояти, Нурота тумани, Сойкечар қишлоғидан 7,5 км шимолий-ғарбда жойлашган 5 та участка (Шохсой-1/21, Шохсой-2/21 (), Шохсой-3/21, Шохсой-4/21, Шохсой-5/21 ())лари учун онлайн савдолар жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилиши белгиланган. Ариза бериш 12 июль соат 13:00га қадар давом этади.

Маълумот учун, реализация қилинган ушбу участкалар 3 йил муддатга берилади.

Электрон онлайн аукционларни

ташкил этиш маркази ДУК PR-хизмати