Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном туманига амалий ташрифи доирасида Qingdao Laoshan Mineral Water Co.,Ltd. бошқаруви раиси Ван Да билан учрашди.
У мамлакат сув ресурсларининг ишга солинмаган мавжуд салоҳиятини қайд этиб, икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Оқилбек Жапаров Хитойга, Европа ва Осиё мамлакатларига экологик тоза ичимлик сувини экспорт қилишга тайёрлигини, бунинг учун Лаошан каби компаниялар тажрибаси кераклигини таъкидлади, деб хабар беради tengrinews.kz.
Матбуот хизмати хабарига кўра, сув ва ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Qingdao Laoshan Mineral Water Co.,Ltd. компанияси ичимлик сувини экспорт қилишга қизиқиш билдирди.