Реакциялар турли ишлаб чиқарувчилар – Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Хитой, Миср, Туркия, Россиянинг препарати (сефтриаксон) таъсирида юзага келган.

Бешта ҳолатда ҳамшира, қўшнининг уй шароитида дори воситаларини қўллаши, яъни анамнез йиғилмагани, лаборатория текширувлари ўтказилмагани, тиббиёт ходимлари кўригидан ўтилмагани оқибатида аллергик реакциялар юзага келган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, анафилактик шок билан касалланишнинг кўпайиш тенденцияси юзага келмоқда, бу антибактериал препаратларни назоратиз, мантиқсиз қўллаш оқибатида келиб чиқаётган бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бундай дориларни парентерал қўллаш қатъий шифокор назорати остида ва фақат соғлиқни сақлаш ташкилотларининг даволаш хоналарида амалга оширилиши керак.

Амбулатор шароитида даволанаётган беморларга антибиотик таблеткаларни истеъмол қилиш тавсия этилади, дейилади zdorovie.akipress.org сайтида.