Тегишли фармонни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров имзолади.
18 февраль куни Жогорку Кенеш (парламент) аъзолари Жумгалбек Шабданбековни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари этиб тайинлашни маъқуллашди.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Камчибек Ташиев Бош вазир ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари алмаштирилгандан сўнг, учта раис ўринбосари ҳам лавозимидан озод қилинди.
Кейинроқ Қирғизистон президенти кадрлар бўйича қарорларни тушунтирганди, деб хабар берди inform.kz.